"Бухоро" сафига туркманистонлик легионер келиб қўшилди

Янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган “Бухоро” ўз сафини тажрибали футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда.

SPORTS.uz’га маълум бўлишича бухороликлар сафига туркманистонлик ярим ҳимоячи Асланмурад Аманов келиб қўшилган. Таъкидлаш лозимки, ушбу футболчи учун Ўзбекистон чемпионати бегона эмас. Аманов 2015-2016 йилларда “Олмалиқ” жамоасида тўп сурган.

27 ёшли Туркманистон терма жамоаси аъзоси сўнгги мавсумни Туркманистон чемпионатида “Олтин аср” жамоасида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!