
Бухоро шаҳри икки мусобақага мезбонлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 20 июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Uzbekistan Judo Tour” туркум мусобақалари старт олмоқда.
Илк мусобақага 12 апрель куни Бухоро вилояти мезбонлик қилади. 2026 йилнинг ёзига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Uzbekistan Judo Tour” ўтказилади.
Эркаклар ўртасида ташкил этилаётган ушбу мусобақада -81, -90, -100, +100 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Шоҳсупага кўтариладиган дзюдочиларни медал ва дипломдан ташқари, пул мукофоти ҳам кутмоқда.
“Uzbekistan Judo Tour” якунига етгач, 13 апрель куни айнан Бухоро туман спорт мактабида юртимизда фаолият юритаётган дзюдо клублари иштирокида “Judo Clubs” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 2014-2015 ҳамда махсус рухсатнома асосида 2016 йилда таваллуд топган кичик ўсмирлар иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.
Фикрлар