Бухорода ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, академиялар тарбияланувчиларидан маҳоратли футболчилар етишиб чиқишини  таъминлаш  мақсадида  бир  қатор  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Футболни ривожлантириш департаментининг йиллик режасига мувофиқ жорий йилнинг 27-29 апрель кунлари Бухоро вилоятида  ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг директорлари ҳамда спорт ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилмоқда.

Мазкур ҳисобот йиғилиши кун тартибидан 2019 йилнинг биринчи чорагида бажарилган ишлар, футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастури, 2018-2019 йил ўқув йили якуни, футбол академиялари тарбияланувчилари (U-14, U-15, U-16, U-17) ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон Чемпионати, май ойида ўтказилиши режалаштирилган “Келажак сари” (U-18) халқаро мусобақаси, академия битирувчиларининг келажакдаги тақдири ҳамда битирувчиларни соҳага йўналтиришда кўмаклашиш, навбатдаги қабул имтиҳонига тайёргарлик кўриш, “English for football” ингиз тили тўгараги фаолиятини янада жонлантириш, шунингдек, фаолият давомида юзага чиқаётган муаммоларни бартараф этиш мавзуларидаги масалалар ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!