Бухорода мураббийларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинар ташкил қилинди
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида юртимизнинг барча вилоятларида ОФК ва ЎФАнинг мураббийлик лицензияларига эга мутахассисларнинг касбий малакасини аниқлаш бўйича семинарлар ташкил қилиб келмоқда.

Навбатдаги семинарга бугун Бухоро вилоятида старт берилди. Бухоро Олимпия захиралари коллежининг мажлислар залида ташкил қилинган семинарда вилоятнинг БЎСМ, ИБЎСМ ва спорт муассаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар, Бухоро вилоят футбол ассоциациясининг вакиллари иштирок этишмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида барча мураббийлардан билим ва кўникмалари бўйича имтиҳон олинади. Эртага амалий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Имтиҳонлар натижаларига кўра мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш талабига жавоб бермайдиган мутахассислар тегишли мураббийлик сертификатлари ва лицензияларидан маҳрум қилинади.

Семинарни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мураббийлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Шовкат Имамов ҳамда инструктор Усмон Тошевлар олиб боришмоқда.