"Бухоро"нинг мураббийлар штабида яна ўзгариш юз берадими?

Охирги пайтларда “Бухоро” клубида юз берган гап-сўзлардан ҳамманинг хабари бўлса керак.

Аввалига бош мураббий Даврон Файзиевнинг ишдан кетиши ва ўрнига Анвар Бердиевнинг тайинланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Кейин эса Файзиев ҳеч қаерга кетмаганини айтиб чиқди ва Бердиев унга ёрдамчи мураббий этиб тайинлангани маълум бўлди.

Шу билан мавзу ёпилди, деб ўйлагандик. Бироқ sports.uzга етиб келган бугунги маълумот яна эътиборимизни тортди.

Унга кўра, ўтган йилги чемпионатнинг ярмидан “Бухоро”га устозлик қилган ҳамда омадсиз мавсумдан кейин жамоани тарк этган Жамшид Саидовнинг яна клубга қайтиши мумкинлиги хусусида гап-сўзлар чиқмоқда. Бу қанчалик ҳақиқат? Тез орада вазиятга ойдинлик киритамиз. Sports.uzни кузатишда давом этинг.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!