Буёғига Вернернинг ҳар бир голи янги рекорд бўлади
Ёзги трансферлар вақтида “Лейпциг” таркибидан кетадиган Тимо Вернер мавсумни рекордчи сифатида якунлайдиган бўлди.
Бундеслиганинг 27-турида “Майнц” дарвозасига учта гол урган 24 ёшли ҳужумчи ўз клубида самарадорлик бўйича шахсий рекордини ўрнатди. Бунгча Вернер бир мавсумда 21 тадан ортиқ гол урмаган. Айни пайтда унинг голлари сони 24 тага етди. Тимо бу натижага 27 та учрашувда эришди.
Бундан буёғига Тимо Вернернинг Бундеслигада урган ҳар бир гол шахсий рекорди сифатида қайд этилаверади.
Фикрлар