Мюллер бутун Европани ўзига қаратди
Бугунги кунда Европада энг кўп ассистни амалга ошираётган кимлиги кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Чунки футболда баъзан гол уришдан кўра, жамоадошини голли пас билан таъминлаш кўпроқ қадрланади.
“Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллернинг статистикасига қарасангиз, урган голларидан кўра, голли пасларининг сони анча кўп. Бундеслиганинг 27- турида немис футболчиси Леон Горетцкини қулай позицияга чиқариб, мавсумда 17-ассистини амалга оширди. Бу кўрсаткич бўйича Томас Мюллер “Боруссия” етакчиси Жейдон Санчо ва “Манчестер Сити” вакили Кевин де Брюйнедан ўзиб кетди ҳамда кучли бешлик чемпионатларида биринчи ўринга кўтарилди.
“Айнрахт”га қарши ўйиннинг 41-дақиқасида Томаснинг ўзи ҳам гол уришга эришди.
Супер ҳужумчи мана шунақа бўлади!
Санчодан бир жуфт рекорд
Фикрлар