"Буюк устоздандан ҳикоялар": Михаил Анга тан берган афсонавий мураббий ҳақида эшитганмисиз?
Икки кун аввал устозим таниқли журналист, айни вақтда ПФЛ да ишлаётган Ойбек Юнусов Самарқанд шаҳрида тадбир бор, борасанми?-дея сўради. Одатда, Ойбек ака бундай тадбирларга доимо, “буюк устоз” Ахбор Имомхўжаев билан чиқади. Шундай бўлсада, ҳамроҳлар ким эканлигини сўрадим ва табиийки ўзим кутган жавобни олдим. Тўғри аввал ҳам бир-икки марта у инсон билан биргаликда сафарга чиқиш бахтига муяссар бўлганман. Лекин унда бироз ёшроқ бўлганлигим сабабли, имкониятдан фойдалана олмагандим. Яъни, афсонанинг ўзидан “Пахтакор” 79 нинг ўзига ҳос тарихи ҳақида батафсил маълумот олишга бироз тортиниш бўлганди.
Бу сафар, менга шундай имкониятни тақдим этди. Гарчи, “самога сочилган юлдузлар”нинг бевосита ўйинларини томоша қилмаган бўлсамда, ёшлигимдан онгимга бетакрор жамоа ҳамда ўйинчаларимиз бўлганлиги сингиб кетган эди. Чунки футболга қизиқиш биз учун ота касб. Чунки дадам ҳам миллионлар ўйинининг ашаддий ихлосмандларидан. Ўша машҳур актёр Эргаш Каримовнинг ҳаётий ифодаларидан бири десам муболаға бўлмаса керак. Хуллас, дадам керак бўлса, Пеле, Зико, Стефано, Эйсебио, Пушкаш, Чарлтон, Марадоналардан ўзимизнинг Михаил Анни устун қўярди. Доимо, бирор бир футболни биргаликда томоша қилаётган бўлсак, “эхх Ан бўлгандами”-деб қоларди. Шу туфайлими билмадим менинг ҳам ушбу футболчига меҳрим тушганди.
Михаил Ан билан елкадош бўлган инсондан у ҳақида эшитиш эса мен учун таърифлаб бўлмайдиган воқейлик бўлди.
Қисқаси устоздан ўша даврнинг барча футболчилари ҳақида сўраб чиқдим. Аёнки, Ан борасидаги саволларим кўпроғини ташкил қилди.
Мазкур сафар давомида бу борада рукн қилиш нияти пайдо бўлди...
Шундай қилиб, бугунги рукнимизга асос солинди. Уни “Буюк устоздандан ҳикоялар” деб номладим. Спорт журналистикамизнинг тирик афсонасидан эшитганларимни сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Ўйлайманки, бу сизга манзур келади.
Михаил Анга рақиб мураббийи тан берганди
- Аниқ йили ҳозир эсимда йўқ. Валерий Лобановский Днепропетровскнинг “Днепр” жамоасини бошқарар эди. (Мал.уч. Лобановский 1968-1973 йиллар ушбу клубда мураббийлик қилган) Биз ушбу клубни қабул қилдик. Ўша ўйинда “Пахтакор” 2:0 ҳисобида устун келди. ГОЛларни ҳар иккисини Михаил урди. Не кўз билан кўринг-ки, Валерий Лобановский иккинчи урган тўпидан сўнг, унинг маҳоратига тан берганди. Яъни ушбу ГОЛдан кейин уни узоқ вақт олқишлаб турганди. Кейинчалик у интервьюларида ҳам футболчимиз ҳақида кўплаб илиқ фикрлар билдирган.
Кузатиб боринг, келгуси сафар янада қизиқарли ҳикоялар кутиб турибди...
Фикрлар
Уйиндан кейинги интервьюсида(у пайтлар интервью кам олинарди). Мен хам бурчак тупидан гол урардим. Лекин Ан мендан хам чиоойли уддалади,шунга кувондим деганди.
Ушандан бошлаб Ан томонидан бурчак тупларини тепиб тугридан тугри дараозанинг гох якин,гох узок бурчакларига гол урганига куп гувох булганмиз. Шунингдек унинг майдонни зур еура билиши,уйинда диспетчерлиги, чиройли узатмалар билан хужумчиларни ракиб дарвозабони билан бирга бир вазиятларга чикариши кабилар хотирамтзда ёркин колган.
Аннинг айрим хусусиятларини мен 2014-2015 йилги уйинларда
Искандаров Жамшиднинг диспетчерлиги ва Сергеевни чиройли узатмалар билан ракиб дарвозабони билан яккама якка чикариб куйишларида кузатгандик. Афсус Жамшид жарохат олгач ва бошка бошка жамоаларга утгач бу холат тухтаб колди.
Аннинг танилишида Федоров ва Хадзипанакисларнинг бир бирини тушунишлари катта рол уйнади. Улар бирга уйинга тушмаган вазиятларда уйинлари ковушмас эди.
Пахтакорнинг 2015даги таркибидан Махарадзе,Искандаров ва Сергеевни ажратмаганда уларда хам Анлар давридагига ухшаш бир бирига яхши тушунадиган уйинлар курсак буларди. Улар хам ажралгач уйинлари чиройли чикмай куйди.
Мана шундай гаплар эътибор берсангиз майдонда уйинчилар бир бирига мос келмаса, уйин ковушмайди экан. Тренерлар шу жихатни эътиборга олса, яна Ан,Фёдоровларга ухшаган Пахтакор 79 каби жамоани куришимиз мумкин деб уйлайман. Чунки улар футбол мактабдан бошлаб бирга уйнаб Пахтакорнинг узаги булган эдилар.
Утганларни хаммасини Оллох рахмат килсин.