Бьянка Андрееску жароҳат олганга ўхшайди

Канадалик теннисчи Бьянка Андрееску Хитойда ўтаётган якуний турнир гуруҳ босқичида чехиялик Каролина Плишкова билан рақобатлашди.

Бьянка ушбу учрашувда 3:6 ҳисобида биринчи сетни бой бериб қўйди. Афсуски, иккинчи сетда ўйинни давом эттира олмаслигини тасдиқлади.

Шу тариқа ғалаба қозонган Каролина ҳисобида биттадан ғалаба ва мағлубият ҳосил бўлди. Андреескуга эса иккинч мағлубият ёзилди.