
Бьянка Андрееску "Volvo Car Open" ўтказиб юборади
Чарльстон шаҳрида 1-7 апрель кунлари аёллар ўртасида соврин жамғармаси 823,000 АҚШ доллари бўлган "Volvo Car Open" турнири ўтказилади.
Мазкур нуфузли мусобақада канадалик теннисчи Бьянка Андрееску кутилмаганда иштирок эта олмаслиги ҳақида эълон қилди.
Унинг бундай қарорга келишига сабаб, унинг елкасидан олган жароҳати бўлди. Эслатиб ўтамиз, Бьянка Майамида Анетт Контавейтга қарши ўтган ўйинни сўнггига қадар етказа олмаган эди.
Фикрлар