Бёрнс: "Бизни ўлдирмайдиган нарсалар – бизни янада кучлироқ қилади"
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Гилберт Бёрнс(22-7) март ойида бўлиб ўтган "UFC 299" турнирида Жек Делла Маддалена(17-2)га эрта мағлуб бўлганидан сўнг ҳам чемпион бўлиш орзусидан воз кечмаганини маълум қилди.
"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Мен бу камарни қўлга киритаман ёки бунинг учун ҳаракат қилиб ўламан. Бизни ўлдирмайдиган нарсалар – бизни янада кучлироқ қилади. Бу сафарги ҳаракатим ҳам натижа бермади, лекин бунинг ортида ҳеч қандай қайғули воқеа, ҳеч қандай баҳона йўқ. Мен жуда яхши жанг қилдим, ажойиб машғулот ўтказдим, кўп ишларни тўғри қилдим, лекин атига биргина хато сабаб мағлуб бўлдим. Бу мени чемпионлик пойгасидан чиқариб юбора олмайди, балки ривожланишга янада туртки берaди. Мен бироз дам олиб, тузалиб қайтаман ва август ёки сентябрда яна жанг ўтказaман”, - дея Бёрнснинг сўзларини келтирган ММА Mania.
Эслатиб ўтамиз, Бёрнс сўнги жангида Жек Делла Маддаленага имкониятни бой бериб қўйганди.
Фикрлар