
"CAFA futsal cup 2023" бугун старт олади! Ўзбекистон терма жамоасига кимлар рақиблик қилади?
Хабарингиз бор, бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида футзал бўйича Марказий Осиё кубоги старт олади. Унда, Баҳодир Аҳмедов шогирдларидан ташқари, Эрон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этади.
6 жамоа бир гуруҳдан ўрин эгаллаган холда, ўзаро ўйинлар ўтказади. Якунда энг кўп очко жамғарган жамоа мусобақа ғолиблигини қўлга киритади. Вакилларимиз ўзининг илк ўйинини бугун паркет эгаларига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Терма жамоамиз оқ либосда ҳаракат қилади.
Эътиборли томони, бу баҳсларни барчасини СПОРТ телеканали жонли эфирда намойиш этади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал термамизга нуфузли мусобақа олдидан ғалаб ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Фикрлар