"CAFA Nation's Cup". Биринчи гол ўтказиб юборган Ўзбекистон Тожикистонни тор-мор келтирди. Навбат финалда кутиб турган Эронга!

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Учрашувда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Хожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди. 

Шу тариқа, вакилларимиз юз фозлик натижа қайд этди ва умумий 9 очко тўплади. Энди 20 июнь санасида терма жамоамиз Эронга қарши ҳал қилувчи финал баҳсида майдонга тушади.

Ўзбекистон - Тожикистон ўйинида содир бўлган барча вазиятлар!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
18/06/2023 00:53
Эрон Билан уйнаб курийлик хурматли журналистлар
Шухрат Хусаинов
18/06/2023 00:50
Тожикистонни Навбахор хам уйнаб ютадику