"CAFA Nation's Cup". Ўзбекистон - Тожикистон: Аббос Файзуллаев терма жамоа сафидаги илк голини урди! (Матнли трансляция)

Айни вақтда "CAFA Nation's Cup" турнири доираси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон баҳси старт олди. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Жамоалар стадионга чиқиб келди. Икки мамлакат мадҳияси янгради!

1. Учрашувга старт берилди! Ўзбекистон оқ, Тожикистон эса қизил рангли либосларда ҳаракат қилади. 

тож

3. Ўзбекистон илк дақиқалардан кутилганидек ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда.

4. 7-рақамли футболчи Парвиз Умарбоевнинг зарбаси дарвозамизга аниқ етиб бормади. 

7. Яхшибоевнинг зарбаси рақиб посбони учун ортиқча муаммо туғдирмади.

9. Жамоамизнинг ажойиб комбинациясини рақиб ҳимоячилари тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 

ўзбб

11. Қўшниларимиз тўпни ўзида назорат қилиб турибди. 

13. ГОЛ! Тожикистон учрашувда ҳисобни очди! Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан гол уриб кетди.

18. Тожикистоннинг ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда.

20. Умарбоев яна дарвозамизни ишғол қилишга уриниб кўрди. Унинг бош билан берган бу сафарги зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

23. Тожикистон ҳимояга қайтди. Рақиб энди қарши ҳужумлардан омадини синаб кўришга қарор қилган кўринади.

25. Жасур Яхшибоев кетма-кет хатоларга йўл қўймоқда. 

27. Абдулла Абдуллаев майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

30. Сув ичиб олиш учун танаффус!

31. Учрашув давом этади. 

33. Иброҳимҳалил Йўлдошев рақиб жарима майдони атрофида ўйин қоидасини бузди.

35. Бобир Абдихолиқов тўп узатишда хатога йўл қўйди.

38. Бурчак зарбаси ижро этамиз. Тўп олдида Яхшибоев. 

40. Эхххх... Ўта қулай имкониятдан гол ура олмадик. 

42. Меҳмонлар таркибида Алишер Жалилов ва Амир Жўрабоев ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

43. Бобир Абдихолиқов Жамшид Искандеровнинг заргарона узатмасини кўкка совурди.

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди. 

45+2. Дилшод Саитов боши билан деярли бўш қолган дарвозага гол ура олмади.

45+3. Қулай имкониятлардан гол ура олмаган вакилларимиз биринчи таймдан сўнг мағлуб бўлмоқда - 0:1. Тайм якунига етди. 

46. Иккинчи тайм олдидан таркибимизда нақ 3 та ўзгариш рўй берди. Абдулла Абдуллаев, Жамшид Искандеров ва Жамшид Болтабоев ўрнига Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев ва Одил Ҳамробеков ўйинни давом эттиради. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

49. Афсус... Яхшибоев бўш қолган дарвозани ишоғ эта олмади. 

51. Тожикистон вакили Парвиз Умарбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

53. ГОООООООООООООЛ! Жасур Яхшибоев ниҳоят мувозанатни тиклади. У кучли зарбаси билан ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Баракалла, йигитлар!

55. Пенальтиииии. Жамоамиз 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширади. Тўп олдида Элдор Шомуродов!

56. ГОООООООЛ! Элдооооор Шомуродов нуқтада адашмади. Жамоамиз тезда икки гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди!

элдорррр

60. Тожикистон термаси тўп узатишларда кичик хатоларга йўл қўя бошлади. 

63. Саитовни рақиб ҳимоячилари вақтида тўхтатиб қолди. 

64. Уххх... Шомуродовнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони қайтариб қолди. 

66. Тожикистон терма жамоаси таркибида иккита ўзгариш амалга оширилди. 

68. Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

72. ГООООООООООЛ! Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоа сафида ўзининг илк голини урди. Офарин!

76. Сув ичиб олиш учун танаффус!

80. Остон Ўруновнинг кучли зарбаси рақиб футболчиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

82. Уххх... Алибек Давронов бош билан гол уриб кетиши мумкин эди. 

83. ГООООООООООООЛ! Хожимат Эркинов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

88. Икки жамоа футболчиларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

90. Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90+4. ГООООООООООЛ! Остон Ўрунов пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 5:1 кўринишига келтириб қўйди!

90+6. Учрашув тугади. Якуний ҳисоб - 5:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahtiyor Sp
17/06/2023 21:04
Келишилгами