"CAFA Nation's Cup". Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйинини қанча мухлис бевосита стадиондан кузатди? (фото)

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Учрашувда голларга Жасур Яхшибоев, Элдор Шомуродов (пенальти), Аббос Файзуллаев, Хожимат Эркинов ва Остон Ўрунов (пенальти) муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг ягона голини Парвиз Умарбоев жарима зарбасидан киритди. 

Стадион суҳандони тарқатган хабарга кўра, мазкур баҳсни 9 099 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатиб борган.

Кейинги финал ўйини ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтади. Унда вакилларимизга Эрон термаси рақиблик қилади. Беллашув 20 июнь санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!