CAFA U-16 Championship. Ўзбекистоннинг ғолиблик учун имконияти қандай?
Ads

Хабарингиз бор айни кунларда Тошкентда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида CAFA U-16 Championship турнири бўлиб ўтмоқда.

Бугун макзур мусобақанинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бугун қирғизистонлик тенгқурларига қарши баҳс олиб боргани ва унда вакилларимиз 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Бироз олдин эса тур доирасидан ўрин олган Тожикистон ҳамда Афғонистон ўсмирлар термалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Мазкур қарама-қаршиликда Фируз Назаровнинг автоголи туфайли жанубий қўшниларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 

Тожикистон

    CAFA U-16 чемпионати 2-тур

    07/07/2018 20:00

    0
    :
    1
    Тугади

    Афғонистон

    • Фируз Назаров 68' (автогол)
    45'
    90'

    • 17:00'
    • Шу тариқа, 2 ўйинда 6 очко жамғарган Усмон Тошев шогирдлари муддатидан олдин мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди, ҳисоб. Улар 1-турда Афғонистонни 4:1 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган эдилар. Назарий жиҳатдан Афғонистонда "камбэк" қилиб, бош совринга эга чиқиш учун имконият бор.

      3-турда йигитларимиз мағлуб бўлиб, Афғонистон Қирғизистондан камида 9 та тўп фарқи билан устун келган тақдирдагина афғонлар турнир ғолибига айланишади. Бироқ буниси фантастика!

      jadval25