Cамандар Холмуродов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Ads

Венгриянинг Будапешт шаҳрида "AIBA" томонидан Дуна аренасида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада дунёнинг қирққа яқин давлатдан келган юздан ортиқ чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда.

Мусобақада вазни 52 кг бўлган боксчимиз Самандар Холмуродов дастлабки босқичда Пуэрто-Рико шарафини ҳимоя қилган Крис Эчеварриани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.