Cергей Лушчан: Бугун ўйинимизда мазмун бўлди

Бугун Pepsi Суперлига 12-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида “Пахтакор” клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этди. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Яхши ўйин бўлди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак.4 та аниқ голли вазиятни яратдик. Гол уришимиз керак эди. Ушанда натижа бошқача бўлар эди. Пенальти бор ёки йўқ уни ҳакамлар бригадаси ва назоратчилар ҳал қилсин. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борларини беришди. Бугун ўйинимизда мазмун бўлди. Ишлашда давом этамиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда натижа қилишга ҳаракат қиламиз", -дейди жамоа бош мураббийи

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!