Чақмоқ сабаб муҳим ўйин номаълум муддатга тўхтатилди!
Қатарда ўтаётган Араб кубоги мусобақасининг учинчи ўрин учун баҳси — Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги учрашув стадион яқинида кузатилган кучли чақмоқлар сабабли номаълум муддатга тўхтатилди.
Стадион тўлиқ ишлаш ҳолатида қолгани ва майдон яхши аҳволда бўлишига қарамасдан, барча футболчилар, мухлислар ҳамда стадион ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ва расмийлар томонидан ушбу қарор қабул қилинди.
Учинчи ўрин соҳиби қайси жамоа бўлиши масаласи ФИФА ҳузуридаги тегишли қўмита томонидан кейинчалик ҳал этилади.
Маълумот учун, мусобақанинг финал баҳсида Иордания ва Марокаш жамоалари ўзаро куч синашмоқда.



Фикрлар