Чарльз Оливейранинг мураббийи: "Макс Холлоуэй билан жангда нима бўлганини ҳалигача ҳеч ким тушунмайди"

  • 15.02.2026 11:21
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейранинг мураббийи Диего Лима шогирди ва америкалик Макс Холлоуэй ўртасидаги биринчи жангдан ҳайратда эканини айтди.

"Ҳаммаси жуда ғалати эди. Ҳатто бугунги кунда ҳам ҳеч ким аслида нима бўлганини билмайди. Ўшанда шифокорлар Чарльзга Бразилияга қайтиш учун рухсат бермади, чунки улар ҳам муаммо нимада эканини аниқлай олишмаган. Бу – ҳеч ким тушунмаган жуда жиддий нарса. Мазкур мағлубият ҳамон Оливейранинг руҳий ҳолати ҳақида узоқ вақтдан бери саволлар туғдириб келмоқда", – дея Лиманинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил август ойида Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан тўқнаш келган ва 1-раундда бразилиялик чап елкасини ушлаб, ҳакамга жангни давом эттира олмаслигини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!