“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” маҳалласи Республика босқичида

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида ўтказилган Хоразм вилояти босқичи ҳам шулар жумласидан. Мусобақада воҳанинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 11 та жамоа олимпия тизимида яшил майдонда ўзаро куч синашди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Чарм тўп Хоразм

Ҳал қилувчи учрашувда Қўшкўпир туманининг Хонобод қишлоғидаги “Дурдона” маҳалласи ва Ҳазорасп туманининг “Мухомон” қишлоғидаги шу номдаги маҳалла ёшлари республика босқичига бериладиган ягона йўлланма эгасини аниқлаб олишди. Бу ўйинда фаолроқ ҳаракат қилган ҳазорасплик ёшлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, “Мухомон” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтимизда ўтказиладиган “Чарм тўп-2019” турнирининг якуний босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қўшкўпир туманининг “Дурдона” маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, фахрли 3-ўрин Хонқа туманининг “Гулғунча” маҳалласи жамоасига насиб этди.

Чарм тўп Хоразм1

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қутлаб, “Мухомон” маҳалласининг ҳаваскор футболчиларига Республика босқичида ҳам омад тилади. Ўз навбатида ғолиб ва совриндорларга тегишли даражадаги дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Чарм тўп Хоразм2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!