Чавандозларимиз олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

БААнинг Дубай шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CIS2* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди. 

140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш  дастурида Абдураҳмон Абдуллаев “Отто ван де Ачтерҳоек” лақабли отида энг юқори натижани қайд этди. Терма жамоамиз етакчиларидан Бекзод Қурбонов эса “Маттс В.Г.” билан учинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!