Чавез "Насаф"дан кетадими? Ғалаба кимга бағишланди? Эшмуродовнинг ўйнай олмагани ва пенальти борасида - Рўзиқул Бердиев

Қаршидаги "Марказий" аренада Ўзбекистон кубоги финал баҳси ўтказилди. Унда "Насаф" ва ОКМК ўзаро беллашди. Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

photo_2023-11-12_18-04-59

- Менимча, мухлисларни хурсанд қила олдик. Асосий мақсад шу эди. Соврин билан барчани табриклайман. Бу осон бўлмади. Чунки учрашувдан олдин ҳам финалда осон ўйин бўлмаслигини айтиб ўтгандим.

Марко 6 ой футбол ўнамади. Шунинг учун ҳам аввалги формасига қайтишига турли омиллар таъсир қилиши табиий. Лекин жамоа фойдаси учун ҳаракат қилмоқда.

1-даврада рақиблар бизга қарши ҳимояда ўйнади. Шунинг учун иккинчи даврада тактикани ўзгартириб, ҳимоядан ҳам ўйнашга ўтдик.

Бугун қанотдаги футболчиларимизни ОКМК яхши ёпа олди. Бу рақиб бизни яхши ўрганганини англатади. Фақат гол урганимиздан сўнг барча позицияларда ҳаракатларимиз иш бера бошлади.

Умар Эшмуродов охирги ўйиндан сўнг шамоллаганини айтди. Сўнг биз унга дам беришга қарор қилдик. У жамоа сардори ва етакчиси. Унинг йўқлиги режаларимизни ўзгартирди ва жамоага руҳан таъсир қилди.

Пенальти? Ўша вазиятни ҳакамлар узоқ ўйлади ва уларнинг қарашлари ва қоидалари бор. Яхшилаб муҳокама қилиб қарор қабул қилишдими, демак пеъналти бор, назаримда.

Бугунги тарихий ўйинни мухлислар учун ютишимиз керак эди. Чунки Қаршида илк бор кубок финали ўтказилди. Ғалабани ҳаммага бағишлаймиз.

9

Битта ўйинга тайёргарлик бошқача. Узоқ давом этадиган мавсумий мусобақага тайёрланишда муаммо бор. Буни футболчилар билан ҳам гаплашганмиз. Лекин буни тўғрилашимиз ҳам керак.

Чавез кетадими? Агар бошқа легионерлар ҳам ишончни оқлай олмаса, жамоани тарк этади. Чавез билан мавсум охиригача шартнома имзолаганмиз. Аввал ҳам айтганимдек, ундан кўп нарса кутгандим. Чунки у ўйнаган олдинги клубларини кўриб шундай ҳулосага келгандик. Бироқ... – деди Рўзиқул Бердиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
13/11/2023 18:24
Бир узинг хакамларга остлдинг РУЗИКУЛГА ОСИЛДИНГ КАШКАДАРЁЛИКЛАРНИКИ БАКУВАТ СЕНГА УХШАГАНЛАРНИ КУТАРАДИ Насаф хам Рузикул хам тарихда галабани сотиб олмаган хамма вакт уз кучига ишонган хакамни сотиб олиш сан курукларга хос.
&
Мурад Умаров
13/11/2023 08:33
Чавес,Лима,Жигалардан Омонов яхширок . НАСАФ академиясидаги ёшлар етарли БУЛАРДИ пулини ёшларга берса йиртади.
&
Uzbek ligion
13/11/2023 08:12
Chaves , lima jiguri xam chempionlik poygasida darajasi kamlik qiladi.
&
Uzbek ligion
13/11/2023 08:12
Chaves , lima jiguri xam chempionlik poygasida darajasi kamlik qiladi.
Nuriddin Nuriddin
12/11/2023 21:19
Насафга травма керакмас. Чарчоқ йўқотиш керакмас. Тўғри ўйин қилди. Ҳали ЧЛ да ўйнаши керак
&
Адхамжон Низомов
12/11/2023 20:34
Насафни академия ешлари етади.На хуй керак легионер дармоедлар
&
Mn
12/11/2023 20:19
Узок уйлаган хакам хар сафар хато киляптида эссиз насаф барибир насафга саволлар купдааааа
&
Mn
12/11/2023 20:17
Хакамлар кумитаси пенати йук дебтию яна насаф кучлилигига савол колдирдида шу тукизта гул еган камандага муаммоли гул урдия барибир насаф кучлилигини исботлай олмади
&
Дувлан
12/11/2023 20:33
Р.Бердиевга хакамлар ёрдам берворишди,яшасин нохақлик! Ура!.
&
Мурад Умаров
13/11/2023 08:37
Хакамларда ёрдами дарем керакмас Бердиев НАСАФ уз кучига ишонади