Чеферин: 48 жамоа иштирок этадиган Жаҳон чемпионатига 2-3та давлат мезбонлик қилиши мумкин
Ads

УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФАнинг 2026 йилги мундиалдан бошлаб иштирокчи давлатлар сонини 32тадан 48тагача кўпайтириш қарорига нисбатан ўз ғояларини илгари сурди.
"Мен Европада ўтадиган мундиалга 2-3та мамлакат мезбонлик қила олади деб ҳисоблайман. Бу рўйхатни АҚШ ва Хитой ҳам тўлдириши мумкин", - дейди Чеферин Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА иштирокчилар сонини 48тага етказиш қарорини шу йилнинг 10 январь кунги конгрессида қабул қилган эди.