Челленжер. Файзиев россиялик теннисчига мағлуб бўлди
Ads

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев кеча Чехия пойтахти Прага шаҳри мезбонлик қилаётган Челленжер тоифасига кирувчи турнирда ўзининг илк ўйинини ўтказди.

Илк босқичда ҳамюртимизга россиялик Роман Сафиуллин рақиблик қилди. АТP рейтингида 255-ўринда бораётган Санжар мазкур рейтингда ўзидан 145 ўрин қуйида кетаётган теннисчига икки сетда мағлуб бўлди.

2 соат 14 дақиқа давом этган баҳсда Файзиев 5:7, 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирнинг яккалик баҳсларидаги юришини илк босқичдаёқ якунлади.

Қайд этиш жоиз, Санжар бундан олдин ITF туркумидан ўрин олган Германиядаги турнирда ўзидан 832 ўрин пастда турган теннисчига мағлуб бўлган эди.