"Челси" - "Арсенал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 36-туридан ўрин олган "Челси" - "Арсенал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. 13 май ҳолатига кўра, Лондон қизил рангда!

  • 90+5'

    Зиешнинг кучли зарбаси Габриэлдан ўтмади.

  • 90+4'

    Рақиб жарима майдони ичида симуляция ишлатган Парти огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Сўнгги дақиқаларда мезбонлар катта куч билан олдинга ўтмоқда. Уларга гол керак.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Қандай вазият?! Зума ва Жирунинг кетма-кет зарбалари тўсинга тегди. "Арсенал"нинг омади келди!

  • 88'

    Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Жиру зарба бера олмади.

  • 86'

    Пулишич жамоасининг иккинчи таймдаги илк аниқ зарбасини йўллади. Кучсиз зарбадан кейин Лено тўпни эгаллаб олди.

  • 84'

    Оёқ пайларини чўзиб олган Эктор Бельеринга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 83'

    Зиешнинг узатмасидан кейин Бельерин тўпни ўтказмади. Акс ҳолда, Хадсон-Одои қулай позицияга чиқиб бориши тайин эди.

  • 81'

    Жэймснинг узатмасидан кейин Жиру ноаниқ зарба берди.

  • 79'

    Обамеянг ўрнига Ляказетт майдонга тушди.

  • 77'

    Аспиликуэта ўз ўрнини Хаким Зиешга бўшатиб берди.

  • 74'

    "Аристократлар" тўп назорати бўйича катта устунликка эга бўлиб турибди. Бироқ бундан ҳеч қандай наф бўлмаяпти.

  • 72'

    Хадсон-Одоининг узатмасидан кейин тўпга Жиру ета олмади.

  • 69'

    Жирунинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 67'

    Эктор Бельериннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 66'

    Мезбонлар сафида Хаверц ўрнига Жиру майдонга тушди. Меҳмонлар таркибида Сака ўз ўрнини Бельеринга бўшатиб берди.

  • 65'

    Каллум Хадсон-Одои воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 64'

    "Арсенал" анча зич ўйин намойиш этмоқда. 

  • 61'

    Пулишич ҳисобни тенглаштирди! Бироқ ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.

  • 59'

    Киран Тирнига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 56'

    Рис Жэймснинг узатмасидан кейин тўпга Хаверц ета олмади. Лено тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    "Арсенал" армияси рақибнинг кетма-кет уринишларини бартараф этмоқда.

  • 53'

    "Кўклар" навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 51'

    "Арсенал" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдони остонасида Сака тўпни йўқотди.

  • 48'

    Жарима майдони ичида Хаверц йиқилиб тушди. Маринер ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Арсенал" футболчилари қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўрмоқда.

  • 42'

    Бўлим якунига келиб, Тухель шогирдлари фаолликни оширишга ҳаракат қилмоқда.

  • 40'

    "Канонирлар" мудофаада ҳақиқий автобус қўйиб, ҳимояланмоқда. "Челси" катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 38'

    Пулишич чап қанотдан жарима майдонига узатма амалга оширди. Манзилда унинг шерикларидан ҳеч ким йўқ эди.

  • 36'

    Чилуэллнинг узатмасидан кейин Лено тўпни уриб юборди. Тўпга эса Маунтдан олдин ҳимоячи етиб келди.

  • 34'

    Тўп назорати "қизиллар"га қайтди. Майдонда кучли тактик кураш кечмоқда.

  • 32'

    Кристиан Пулишич яқин масофадан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 31'

    Жарима майдони ичига кирган Хаверц рақибини алдаб ўта олмади. Тўп йўқотилди.

  • 30'

    Ўйин назорати "аристократлар" томонда бўлиб турибди. Бироқ рақиб ҳам ҳимояда тартибли ҳаракат қиляпти.

  • 28'

    Мэйсон Маунтнинг яқин масофадан берган зарбасини Лено қайтарди.

  • 26'

    Жоржиньонинг жарима майдонига оширган паси ноаниқ кетди.

  • 25'

    Тўп Хаверц томон етиб келмади. Пабло Мари ҳимояда яхши ҳаракат қилди.

  • 24'

    Обамеянг рақиби билан курашда кичик жароҳат орттириб олди. Унга шифокорлар майдон ташқарисида ёрдам кўрсатади.

  • 22'

    Жарима майдони ичидан Маунт зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни ўтказмади.

  • 20'

    Маунт жамоадоши узатган тўпни тўхтата олмади. Мэйсондан техник хато.

  • 18'

    Ўйин бир хил темпда давом этмоқда. Негадир "Челси" голга реакция билдиришга шошилмаяпти.

  • 16'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни очди!

    Жоржиньонинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар қулай имконият ҳосил қилди. Обамеянгнинг узатмасидан кейин Смит-Роу бўш қолган дарвозани ишғол этди.

  • 13'

    Артета шогирдлари бурчак зарбасидан кейин хавфли вазият ярата олмади.

  • 11'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Кай Хаверц ноаниқ зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 9'

    Обамеянг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 7'

    "Канонирлар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 5'

    Биринчи аниқ зарба "Челси"да. Маунтнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Лено ушлаб олди.

  • 3'

    "Кўклар" дастлабки дақиқалардан прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барча нарса шай!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/05/2021 02:00
Челси нималар қилаяпсан. Пулишич шармандаааа урмайсанми...