"Челси" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Сити" Лондонда "Челси" меҳмони бўлади. Турнинг марказий учрашуви сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    ГОООООЛ! Каллум Хадсон-Одои Кай Хаверцнинг зарбасидан сўнг дарвозаси ишғол қилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Бернарду Силва сариқ карточка олди.

  • 89'

    Мэйсон Маунтнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 88'

    Тимо Вернернинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 86'

    Фил Фоден ўрнини Рияд Марезга бўшатиб берди.

  • 86'

    Кевин Де Брюйне ўрнига Серхио Агуэро майдонга тушди.

  • 85'

    Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 83'

    Кевин Де Брюйненинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

  • 81'

    Жарима майдонига узатилган пасни Кристиан Пулишич дарвозага ноаниқ йўллади.

  • 79'

    Мэйсон Маунтнинг бурчакдан узатган пасни ҳимоячилар қайтарди.

  • 77'

    Кай Хавферц Матео Ковачич ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Илкай Гюндоган ўрнини Фернандиньо тўлдирди.

  • 71'

    Матео Ковачич қўполлиги учун сариқ картчка билан огоҳлантирилди.

  • 64'

     Билли Гилмур Нголо Канте ўрнига майдонга тушди.

  • 64'

    Хаким Зиеш захирага олинди, Каллум Хадсон-Одои майдонга тушди.

  • 60'

    Сити футболчилар тўпни назорат қилишмоқда.

  • 57'

    Мэйсон Маунтнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади.

  • 54'

    Родрининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

  • 53'

    Нголо Канте қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Александр Зинченконинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 50'

    Кристиан Пулишич рақиб жарима майдонига киришга уринди, ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 47'

    Илкай Гюндоганнинг паси хавфли чиқмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Кристиан Пулишич қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Илкай Гюндоган дарвозага кучли зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ чиқди.

  • 42'

    Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар ўқий олишди.

  • 37'

    Челси тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 35'

    ГОООООЛ! Кевин Де Брюйне дарвоза устунидан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.

  • 34'

    Хаким Зиешнинг пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 33'

    Родри қўполлик ишлатди ва ўйин тўхтатилди.

  • 32'

    Тимо Вернер ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 30'

    Бернарду Силванинг кучли зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 28'

    Жоау Канселу дарвозага тўғридан тўғри зарба берди, бироқ тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 27'

    Курт Зума рақибини йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 24'

    Рахим Стерлинг рақиб майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 23'

    Бернарду Силванинг зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди.

  • 21'

    ГОООООЛ! Фил Фоден Кевин де Брюйненинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 18'

    ГОООООЛ! Илкай Гюндоган жарима майдони ичида тўпни эгаллаб, дарвозанинг пастки қисмига аниқ зарба йўллади.

  • 16'

    Кейин де Брюйне дарвозабон билан бирга бир қолиб кетди, бироқ ҳужумчи ноаниқ зарба берди.

  • 15'

    Тимо Вернер офсайдда!

  • 12'

    Тимо Вернер рейд уюштирди, ҳимоячи қоида бузмасдан ундан тўпни олиб қўйди.

  • 9'

    Хаким Зиешнинг жарима майдонига пасини ҳимоячи осонлик билан узоқлаштирди.

  • 7'

    Мэйсон Маунтнинг узатмасини Сити футболчилари қайтаришди.

  • 6'

    Тимо Вернер бурчакдан етказиб берилган узатмани боши билан дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 6'

    Хаким Зиешнинг жаримадан йўллаган зарбасига блок қўйилди. Челси бурчак тўпи тепади.

  • 2'

    Бенжамин Чилуэллнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!