"Челси" - "Реал": Маунт ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Челси" - "Реал" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Финалда инглиз жамоалари ўзаро тўқнашади!

  • 90+3'

    Хаверц захирага олинди. Унинг ўрнига Жиру майдонга тушди.

  • 90+2'

    Сўнгги сонияларни мадридликлар олдинги чизиқда ўтказмоқда. Бироқ улар ҳеч нима қила олмаяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Федерико Вальвердега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 88'

    "Челси"да Маунт ўрнига Зиеш майдонга тушди. "Реал"да Мариано Азарни алмаштирди.

  • 87'

    Ҳозиргина гол урган Маунт рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 85'

    ГООООООООООЛ! "Челси" хисобдаги фарқни оширди!

    Жамоадошидан пас қабул қилиб олган Мэйсон Маунт жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

  • 84'

    Мадридликларнинг навбатдаги уриниши зарбага қадар етиб бормади.

  • 83'

    Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпга "Реал"дан ҳеч ким ета олмади.

  • 82'

    Тухель шогирдлари тактик фоллар билан рақибни марказдаёқ тўхтатмоқда.

  • 81'

    Пулишич жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

  • 79'

    Рақибини алдашга ҳаракат қилган Бензема жамоасига панд берди. Унинг қарори хато эди.

  • 78'

    Жарима майдонига йўл топа олмаган Асенсио олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 77'

    Пулишичнинг узатмасидан кейин Хаверц бироз тўпга ета олмади. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.

  • 76'

    Зидан катта таваккалга қўл урди: Каземиро ўрнига Родриго ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Елкама-елка курашда Азар Сильвага енгилди. Тўп йўқотилди.

  • 73'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Сильва зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 72'

    Мадридликларнинг асаблари дош бермаяпти. Бу сафар Тони Кроос жазоланди.

  • 71'

    Каземирони алдаб ўтган Пулишич тўпни жарима майдонига узатди. Куртуа тўпга эга чиқди.

  • 70'

    Кай Хаверц воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 69'

    "Кўклар" тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 67'

    Тимо Вернер ўз ўрнини Кристиан Пулишичга бўшатиб берди.

  • 66'

    Кантенинг ўта қулай позициядан йўллаган зарбасини Вальверде ўтказмади.

  • 65'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда "Реал" стандартга эга бўлди.

  • 64'

    Азарнинг жарима майдони ичидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 63'

    Зидан юриш амалга оширди: Асенсио ва Вальверде Винисиус ҳамда Ферлан Менди ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Хаверцга нисбатан қоида бузган Начо огоҳлантирилди.

  • 61'

    Чилуэллни алдаб ўтган Винисиуснинг узатмаси ўхшамади.

  • 59'

    Хаверц ва Вернер Куртуа билан иккига-бир вазиятга чиқиб борди. Кайнинг зарбасини Тибо қайтарди. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 57'

    Меҳмонлар ҳужумда айтарли хавф юзага келтира олмаяпти. Уларга эса гол керак.

  • 55'

    Карим Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам байроқчасини кўтарди.

  • 53'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Маунтнинг зарбаси ноаниқ кетди. Қулай имконият кўкка совурилди.

  • 52'

    Тьяго Сильванинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Чилуэлл йиқитилди. "Кўклар"да яхши стандарт юзага келди.

  • 49'

    "Аристократлар" ҳаракатчан ўйин кўрсатяпти. Бу рақибга муаммо туғдирмоқда.

  • 47'

    Хаверцнинг бош билан йўллаган зарбаси тўсинга тегди. "Челси" даҳшат старт амалга оширди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Мадридликлар камбэк учун, лондонликлар 45 дақиқани тезроқ ўтказиш учун майдонга қайтди. Футболдан баҳра олиш учун биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақти қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Вернернинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. Куртуа тўпни эгаллаб олди.

  • 42'

    Бутун бошли тайм "Челси"нинг кучли прессинги билан ўтмоқда.

  • 40'

    Жамоадоши узатган тўпга Винисиус ета олмади. 

  • 39'

    Ферлан Мендининг оёғини босиб олган Кристенсен огоҳлантирилди.

  • 38'

    "Челси" аксарият жабҳаларда рақибга имкон қолдирмаяпти. "Реал" минимал имкониятдан максимал фойда чиқаришга уринмоқда.

  • 36'

    Рақиб жарима майдони ичида Рамос Аспиликуэтани туртиб юборди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 35'

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Бензема дарвозага йўллади. Менди яна вазият қаҳрамони.

  • 33'

    Милитаонинг узатмасига Бензема ета олмади.

  • 32'

    Вернернинг узатмасига Рюдигер бироз ета олмади. Акс ҳолда, Антонио қулай позициядан зарба бериш имкониятини қўлга киритар эди.

  • 30'

    Ҳисобда ортда қола бошлаган меҳмонлар прессингни кучайтирди.

  • 28'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Хаверц тўпни Куртуанинг устидан ошириб дарвозага йўллади. Тўсиндан қайтган тўпни Вернер бўш қолган дарвозага киритди.

  • 27'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Милитао дарвозага йўллашни мақсад қилганди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.

  • 26'

    Бенземанинг аниқ зарбасидан кейин Менди супер сейв ижро этди.

  • 26'

    "Реал" тобора рақиб жарима майдонига яқинлашмоқда.

  • 24'

    "Қаймоқранглилар" марказда тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 23'

    Жарима майдони ичида Карим Бензема йиқилиб тушди. Орсато ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 21'

    Модричнинг ақлли узатмасига Винисиусдан аввал Рюдигер етиб келди.

  • 20'

    Зидан шогирдлари рақиб жарима майдонига киришда катта қийинчиликка дуч келяпти.

  • 18'

    Тимо Вернер ҳисобни очди. Бироқ унинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 17'

    Модричнинг зарбаси кутилганидек чиқмади. Эдуар Менди тўпни эгаллаб олди.

  • 16'

    Дарвоза чизиғи олдида Хаверц Начога нисбатан қоида бузди. Куртуа тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Азарни йиқитган Жоржиньо огоҳлантирилди.

  • 13'

    Чилуэллга нисбатан Каземиро қоида бузди. "Челси"да яхши стандарт вазият.

  • 12'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни Куртуа узоқлаштирди.

  • 12'

    Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Куртуа уриб юборди. Бошланди!

  • 11'

    Илк зарба Кроос ижросида. Тони олис масофадан ўз омадини синаб кўрди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 10'

    Майдон эгалари мудофаада ўта тартибли ўйин кўрсатмоқда.

  • 8'

    Вернер қанотдан жарима майдонига ёриб киришни мақсад қилганди. Бироқ Рамос уни зарарсизлантирди.

  • 7'

    Лондонликлар бугун бироз қўполроқ ўйнамоқда. Бу сафар Начо "чопилди".

  • 6'

    Мадридликлар тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.

  • 4'

    Кристенсен Азарга нисбатан бироз қалтис ҳаракат қилди. Орсатодан оғзаки огоҳлантириш.

  • 3'

    Тимо Вернер воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 2'

    Илк дақиқадаёқ мезбонлар кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛнинг мафтункор мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!