Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган "Челси" - "Шеффилд" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Баҳснинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

Челси

  • Тэмми Абрахам 23'
  • Бен Чилуэлл 34'
  • Тиаго Силва 77'
  • Тимо Вернер 80'

Премьер-лига 8-тур

07/11/2020, 22:30

4
:
1
Тугади

Шеффилд Юнайтед

  • Дэвид Макголдрик 9'

Стадион: Stamford Bridge 0 томошабин

Бош ҳакам: Jon Moss

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Вернер ўрнига Жиру майдонга тушади. 

  • 83'

    Назорат ҳамон лондонликларда. Меҳмонлар қаршилик кўрсатишга қийналмоқда.

  • 80'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Вернер ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

  • 79'

    Зиешнинг узатмасини қабул қилган Вернернинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 77'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тьяго Сильва ҳисобдаги фарқни оширди!

    Бу сафар ҳам Зиеш узатма амалга оширди. Сильва вазиятни голга айлантирди.

  • 74'

    "Аристократлар"да яхши стандарт вазият юзага келди. Аммо улар бундан наф чиқара олишмади.

  • 71'

    Жароҳат олган Ковачич ўрнига Жоржиньо майдонга тушди.

  • 70'

    Ковачичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 67'

    Ковачичнинг зарбаси дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. 

  • 65'

    Жеймснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 62'

    МакБерни ўз ўрнини Брюстерга бўшатиб берди. 

  • 62'

    Норвуд ўрнига Осборн майдонга тушди. 

  • 59'

    Стивенсга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 58'

    Абрахамнинг жарима майдони ичида зарба беришига ҳимоячилардан бири йўл қўймади. 

  • 57'

    Тўп назорати 70:30. Мезбонлар фойдасига. 

  • 56'

    Маунтнинг қанотдан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 54'

    "Челси" футболчилари орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 52'

    Абрахамнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 48'

    Зиешнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 47'

    МакГолдрик Эганнинг узатмасига етиб бора олмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Тайм сўнгини ҳар икки жамоа вакиллари хотиржам ўтказмоқда.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

  • 44'

    Ландстрёмнинг зарбасини Менди бартараф этди.

  • 42'

    Макс Лоунинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 39'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Эган огоҳлантирилди.

  • 37'

    "Аристократлар" фаолликни оширмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Чилуэлл жарима майдонига узатилган тўпни чап бурчакка жойлаб қўйди. Зиешнинг узатмаси ҳам яхши чиққанди.

  • 34'

    Энди Жеймснинг узатмаси Рамздейлнинг қўлларига бориб тушди. 

  • 33'

    Болдокнинг жарима майдонига узатган тўпини Менди ушлаб олди. 

  • 32'

    Вернернинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

  • 31'

    Лоу рақиб ҳужумини фол билан тўхтатиб қолди. Аммо ҳакам жим. 

  • 29'

    Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 28'

    Жеймснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 26'

    Норвуднинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 24'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абрахам ҳисобни тенглаштирди. Пастки чап бурчак ишғол қилинди. 

  • 22'

    Лоунинг зарбаси Мендига қийинчилик туғдирмади. 

  • 20'

    Зиешнинг узатмаси анча ноаниқ чиқди. 

  • 17'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. Аммо олдинга пас кузатилмаяпти. 

  • 14'

    Абрахамнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 13'

    Вернернинг узатмасидан сўнг, Зиеш ноаниқ зарба берди. 

  • 12'

    "Шеффилд" футболчиси жарима зарбасини кучсиз амалга оширди. 

  • 9'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГолдрик бурчак зарбасидан сўнг, "Челси" дарвозасини ишғол қилди. 

  • 7'

    Чилуэллнинг юриши бу гал офсайд сабаб тўхтади. 

  • 5'

    Чилуэллнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 3'

    Лондонликлар ўйинни фаол бошлади. Рис Жеймснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)