“Челси” 12 нафар футболчисидан воз кечишга мажбур
“Челси” кейинги икки мавсум давомида 1 миллиард фунтга яқин маблағ эвазига 28 нафар футболчини трансфер қилган жи.
Молиявий фэйр-плейни бузмаслик учун “аристократлар” таркибини тозалашга мажбур бўлмоқда.
Football.London нашрининг ёзишича, “Челси” жазодан қутилиб қолиш учун бирданига 12 нафар ўйинчисини сотиб юборишни режалаштиряпти. Бу трансферлар клуб ғазнасини 450 миллион евро келтириши кутилмоқда.
Биринчи навбатда, клуб тарбияланувчиларидан Иан Маатсен, Конор Галлахер, Трево Чалоба, Армандо Бройя ва Льюис Холл сотиб юборилади. Чунки улардан келадиган маблағ соф фойда ҳисобланади.
Иккинчи босқичда ижарада юрган футболчилар – Ромелу Лукаку, Кепа Аррисабалага ва Ҳаким Зиешга харидор топиш мўлжалланган.
Бундан ташқари, ҳозирги таркибдан Марк Кукурелья, Маланг Сарр ва Тьяго Силва кетиши керак.
Фикрлар