"Челси" 7 йиллик қора анъанасига нуқтани қўйди

АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсида "аристократлар" камбэк эвазига ғалаба қозонди. Мазкур натижа орқали клуб ўзининг қора анъанасига ҳам чек қўйди. 

Лондонликлар сўнгги марта "Манчестер Юнайтед"ни Премьер-лига доирасида 2017 йил мағлуб қила олганди.Ўша учрашувдаги ягона голни Альваро Мората урган. Шундан бери "қизил иблислар" 5 марта ғалаба қозониб, 7 бор дуранг ўйнаб келаётганди. 

Alvaro Morata flourishes where Romelu Lukaku falters in Chelsea vs Manchester  United story that was nearly so different | The Independent | The  Independent

Шу тариқа, "Челси" 7 йил давом этиб келаётган бундан серияга нуқта қўя олди. Учрашув қаҳрамони эса Коул Палмер ўйинда хет-трик амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Мазкур ғалабадан кейин Почеттино шогирдлари турнир жадвалида 10-ўринга чиқиб олди. Шу билан бирга, кейинги турда 7-поғонагача кўтарилиб олиш имкониятига эга. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!