“Челси” 9 футболчидан воз кечди

  • 17 Apr 11:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Челси”нинг америкалик хўжайини Тодд Бёли ёзда жамоа таркибини тубдан ўзгартирадиган бўляпти. Ҳозирги таркиб ўз олдига қўйилган вазифаларни уддалай олмаяпти.

Tecno

Клуб мутасаддилари жамоага катта юлдузларни олиб келмоқчи. Ҳозирча, келадиганлар рўйхатига Деклан Райс ва Душан Влахович каби қимматбаҳо футболчилар киритилган.

Бу трансферларни амалга ошириш учун клуб ортиқча ўйинчилардан қутилиши керак. Football London порталинин маълум қилишича, “аристократлар” 9 нафар ўйинчини трансферга қўяди.

Демак, жамоани Пьер-Эмерик Обамеянг, Рубен Лофтус-Чик, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш, Конор Галлахер, Эдуар Менди, Армандо Броя, Кай Хаверц, Мэйсон Маунт тарк этиши кутилмоқда. Бу трансферлар клуб ғазнасига 318 миллион евро атрофида даромад келтиради.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Abdullox
18/04/2023 02:58
Toʻgʻri qilasan