"Челси" Абрамович туфайли қийин вазиятда қолмоқда. Клубга бир қатор тақиқлар қўйилди

“Челси” хўжайини Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган санкциялар клубга қандай таъсир қилиши маълум бўлди.

Бу борада “Челси” бир қатор жиддий чекловларга дуч келади:

1) Клуб ўйинларга чипталарни сота олмайди - ўйинларга фақат абонемент эгалари ташриф буюришади;

2) жамоавий товарларни сотишни тақиқлаш;

3) "Челси"га ўйинчиларни сотиш ва сотиб олиш, шунингдек, улар билан шартномаларни узайтириш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ санкциялар туфайли бугундан бошлаб россиялик тадбиркорнинг Британия ҳудудидаги барча активлари музлатилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!