
"Челси" Абрахам билан келиша олмаяпти
Лондоннинг "Челси" клуби форварди Тэмми Абрахам жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбанинг ёзишича 22 ёшли футболчи йилига 9,3 млн евро маош талаб қилмоқда. Айтиш керакки, ўтган йилнинг сентябрида амалдаги шартномасини узайтирган Хадсон-Одои айнан мана шунча маош олади.
Тэмми Абрахам жорий мавсум “Челси” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар