"Челси" собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Кот-д'Ивуар футбол федерацияси сайлов комиссиясига ҳужжат топширди.

AP нашри маълумотига кўра, мамлакат футбол федерацияси президентлиги учун курашда Дрогба Пол Коффи Куаку, Сори Диабате ва Идрисса Диалло билан курашади.

"Челси"нинг энг яхши легионер тўпурари Кот-д'Ивуар терма жамоаси сафида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол муаллифи бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)