"Челси" АПЛдаги рақибидан футболчи сотиб олмоқчи
"Daily Express" нашри хабарига кўра, "Челси" "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Аввалроқ, англиялик дарвозабонга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ лондонликлар манкунианликлар билан рақобатлашишга тайёр.
28 ёшли Пикфорднинг "Эвертон" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали англиялик кмпернинг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
2022/23 йилги мавсумда дарвозабон жамоа сафида 6 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ўтказиб юборди ва битта баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар