"Челси" АПЛнинг сўнгги беш ўйинида фақат бир маротаба ғалаба қозонди

Бугун АПЛ 25-тур доирасида "Челси" меҳмонда "Лестер" билан баҳс олиб борди. Фрэнк Лэмпард шогирдлари ушбу ўйинда "тулкилар" билан 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этишди.

Бу дуранг пойтаҳтликлар учун сўнгги беш ўйиндаги учинчиси бўлди. Шунингдек, "кўклар" сўнгги беш ўйиннинг фақат биттасидагина ғалаба қозонишди.

Ушбу ўйиндан сўнг "аристократлар" ўзлари эгаллаб турган тўртинчи ўринни сақлаб қолишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!