“Челси” арзимаган пулга супертўпурар олади

“Челси” раҳбарияти “Боруссия Мёнхенгладбах” жамоаси ҳужумчиси Маркус Тюрамни диққат билан кузатиб бормоқда.

Франциялик футболчи Бундеслига вакили билан мавсум охирда якунланадиган шартномани узайтиришни истамади.

“Боруссия” хўжайинлари ҳужумчи бир неча ойдан кейин эркин агент сифатида текинга қўлдан чиқиб кетмаслиги учун уни январь ойида сотиб юбормоқчи.

“Челси” бу ҳужумчини 9 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олиш имконига эга. 25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 15 та учрашувда рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилди ва учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!