"Челси" асосий ҳужумчисини сотмоқчи эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сўнгги ҳафталарда матбуотда "Челси" ҳужумчиси Жоао Педрони "Барселона" билан боғлаётган хабарлар кўпайган эди.

Бироқ "The Athletic" маълумотига кўра, Лондон клуби бразилиялик футболчини жамоада сақлаб қолмоқчи ва у бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқишни режалаштирмаяпти.

24 ёшли ҳужумчи ўтган ёзда "Брайтон"дан "Челси"га ўтган эди. Шундан бери у 51 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Футболчининг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Жоао Педрони 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!