"Челси" Азардан бўшайдиган 10-рақамни Хадсон-Одоига беради

Лондоннинг "Челси" клуби ўз тарбияланувчиси ҳисобланган Каллум Хадсон-Одоини жамоада қолишшга кўндирди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда.

Унга кўра томонлар яқин вақтлар ичида ўзаро 5 йиллик шартнома имзолайди. Таъкидлаш керакки, “аристократлар” раҳбарияти музокаралар давомида 18 ёшли англиялик футболчига Эден Азардан бўшайдиган 10-рақамни айнан унга беришни ваъда қилишган.

Маълумот учун, Хадсон-Одои ўтган мавсум “Челси” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!