"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисини илиб кетмоқчи

CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтириш устида иш олиб бормоқда. "Daily Briefing" нашрининг маълумотларига кўра, "аристократлар" "Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадога жиддий қизиқиш билдирган.

Tecno

Англия клуби унинг трансферига "ақлли инвестиция" сифатида қарайди. Каталонияликлар 22 ёшли футболчини тахминан 30–35 миллион еврога сотишга тайёр экани айтилмоқда.

Хабарга кўра, "Челси" яқинлашиб келаётган қишда шундай миқдордаги таклифни беришни режалаштирган. Бу келишув "кўк-анорранглилар" учун молиявий барқарорликни яхшилаш имконини бериши мумкин.

Шу билан бирга, Марк Касадога бошқа Премьер-лига клублари, жумладан, "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!