"Челси" "Бавария" билан футболчи алмаштирмоқчи

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганла "Челси" Мюнхеннинг "Бавария" клуби билан ўзаро футболчи алмаштирмоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, "аристократлар" Мюнхенга Каллум Хадсон-Одоини юбориб, ўрнига франциялик Кингсли Команни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Команнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Унинг агенти Пини Захави яқинда “Бавария” билан ушбу келишувни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди. Боиси немис гранди Команга йилига солиқлар билан бирга 12 миллион евро таклиф қилди.

Ҳозир Кингсли “Бавария”да йилига 9 миллион евро маош олмоқда, аммо ОАВ тарқатган хабарга қараганда у янги шартномага кўра йилига 18 миллион евро олишни хоҳлаган.

“Бавария” агар 90 миллион евролик таклиф бўлса, Команни сотишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!