"Челси" "Бавария"нинг таклифини қабул қилмади
"Челси" "Бавария"нинг Трево Чалоба бўйича янги таклифини қабул қилмади.
Мюнхен клуби 24 ёшли ҳимоячи учун янги ижара таклифи билан чиқди, деди Фабрицио Романо. Ўтган сафаргидек, "Челси" рад жавобини берди. Сабаби, улар футболчини фақат тўлиқ трансфер ҳуқуқига қўйиб юборишга тайёр эди.
Клублар келишувни якунлаш йўлини топиш учун музокараларни давом эттирмоқда. Ҳозирча ҳеч нарса келишиб олинмаган.
Фикрлар