“Челси” бир мавсумда 64 та гол “еган” дарвозабонни қиммат нархга олмоқчи
“Челси” мутасаддилари жамоага янги дарвозабон қидиряпти. Жорий мавсум жамоа дарвозасини испаниялик Роберт Санчес ва сербиялик Жорж Петрович қўриқлади.
“Аристократлар” учинчи дарвозабон Кепа Аррисабалагани “Реал”га ижарага юборди. Бироқ у ҳам Испания чемпионатида ўзини кўрсата олгани йўқ ва ёзда Лондонга қайтади.
“Челси” қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётган янги бош мураббий Энцо Мареска биринчи рақамни умуман бошқа голкиперга топширмоқчи.
Испаниялик журналист Начо Санчеснинг таъкидлашича, “аристократлар” бу позицияга “Вильярреал”нинг асосий дарвозабони Филип Йоргенсенни мўлжалламоқда.
22 ёшли даниялик посбон эндигина “Вильярреал” асосий дарвозабонига айланди. Бу мавсум Ла Лигада 36 та ва Европа Лигасида битта, жами 37 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 64 тўп олиб чиқди.
Филип Йоргенсен кўп гол ўтказганига қарамай, лондонликлар унинг истеъдодини юқори баҳоламоқда ва бу трансфер учун 40 миллион евро тикишга тайёр.
Фикрлар