"Челси" бир ўйинчи бўйича уч марта рад жавоби олди
«Челси» Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Скотт трансфери бўйича «Борнмут»га уч марта расмий таклиф йўллади, аммо барча вариантлар рад этилди.
The i Paper нашри маълумотича, лондонликлар 23 ёшли футболчи учун 72–79 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилган.
«Борнмут» бу трансфер ойнасида Скоттни сотиш нияти йўқлигини аниқ билдирган. Клуб раҳбарияти ўзининг асосий футболчилари сотилмаслиги ҳақидаги позициясини футболчилар, уларнинг агентлари ва қизиқиш билдирган жамоаларга етказган.
«Борнмут» Скотт ва Эли Жуниор Крупини бошқа клублар қизиқишига қарамасдан жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Раҳбарият янги бош мураббий Марко Розега Европа Лигасидаги илк мавсум олдидан имкони борича кучли таркиб тақдим этишни истамоқда.

Фикрлар