“Челси” бир ўйинчи учун учта футболчисидан воз кечди

“Челси” мутасаддилари “Ноттингем Форест” вакили Муриллони транфер қилиш бўйича иш бошлади.

Журналист Саймон Филлипснинг маълум қилишича, “аристократлар” 22 ёшли марказий ҳимоячини олиш учун камида 50 миллион фунт топиши керак.

Манбага кўра, лондонликлар бу пулни бир неча ўйинчиларни сотиб юбориш орқали тўпламоқчи. Хусусан, “Челси” ёзги трансферлар ойнаси даврида Бенуа Бадиашиле ва Трево Чалоба тўлиқ бошқа клубларга сотиб юборади.

Шунингдек, Алфи Гилкристни ижарага беришни режалаштирмоқда. Клуб мутасаддилари фикрига кўра, бразилиялик Мурилло жамоанинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашган қодир.

Мурилло Англия Премьер-лигасига ўтган ёз олиб келинган эди. “Ўрмончилар” иқтидорли ўйинчи учун “Коринтианс”га 12 миллион евро тўлаб, ўйинчининг ўзи билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган.

Энди “Ноттингем Форест” жамоасида Англиядаги дебютини муваффақиятли ўтказган топилмасини бир неча баравар қимматига пуллаш имкони бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!