“Челси”: Бу футболчидан қўлингни торт, “Реал”!

Таниқли журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, “Челси” жамоа сардори Рис Жеймс бўйича якуний қарорга келган.

Бу футболчига “Реал” жиддий қизиқиш билдириаётган эди. Мадридликлар Жеймсни трансфер қилиш орқали ўнг қанот ҳимоясидаги муаммони ҳал қилишни кўзлаётган эди.

Чунки Дани Карвахаль ўнг қанот бўйича тўлиқ устунлик ўрната олгани йўқ. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда Данининг тезлиги пастлиги панд беряпти.

“Аристократлар” Рис Жеймс кўп жароҳат олаётганига қарамай, ҳимоячини сотилмайдиган футболчилар рўйхатига киритди.

23 ёшли Рис жамоанинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Футболчиларнинг аксарияти уни ўзига намуна, деб билади. Клуб хўжайинлари жамоага таъсири кучли бўлган ўйинчидан воз кечишга тайёр эмаслигини кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!