"Челси" "Боруссия Мюнхенгладбах" ярим ҳимоячиси Денис Закария хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Sport Bild нашри хабарига кўра, лондонликлар швейцариялик футболчи учун курашда "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари билан курашишига тўғри келади.

Жорий мавсумда Закария Бундеслига баҳсларида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)