"Челси" дастлабки юришини амалга оширди
"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц яқин вақтлар ичида "Челси" футболчисига айланиши мумкин.
Таниқли инсайдер Николо Шкира маълумотига кўра, лондонликлар немис клубига 70 миллион евроли таклиф юборишган.
Шунингдек, Фрэнк Лэмпардга керак бўлмай қолган Эмерсон, Бакойоко ва Жоржиньога харидор чиқса, клуб нархни янада кўтаришга тайёр.
Олдинроқ, Хаверц "Бавария" раҳбарияти билан учрашиб, қўйиб юборишини сўрагани ҳақида маълумот берилган эди.
Фикрлар