"Челси" Дибала режасидан воз кечди

Calciomercato нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала трансферидан воз кечди.

Манбада қайд этилишича, пойтахт клуби раҳбарияти ортда қолган трансфер ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш учун етарлича маблағ ажратилди, деб ҳисобламоқда.

Шунингдек, раҳбарият янги футболчилар ўзини тўлақонли кўрсатиб олиши учун ортиқча рақобат муҳити ҳосил бўлмаслигини хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!